Apple тўртта iPhone моделини чиқаришни тўхтатди

16:15 | 2 дақиқада ўқилади.

Apple янги iPhone 17 сериясини тақдим этгач, айрим олдинги моделларни расмий ишлаб чиқаришни.

Iphone 16 pro max

iXBT портали хабар беришича, компания iPhone 15, iPhone 15 Plus, iPhone 16 Pro ва iPhone 16 Pro Max смартфонларини расмий сайт ҳамда чакана савдо нуқталаридан олиб ташлади. Бу қадам Apple’нинг маҳсулот қаторини янгилаш ва фақат долзарб моделларни қолдириш стратегияси доирасида амалга оширилди.

Ҳозирги кунда компаниянинг расмий савдосида 600 доллардан 1200 долларгача бўлган еттита янги смартфон мавжуд. Улар қаторига iPhone 16e (600 доллардан), iPhone 16 (700 доллардан), iPhone 16 Plus (800 доллардан), iPhone 17 (800 доллардан), iPhone Air (1000 доллардан), iPhone 17 Pro (1100 доллардан) ва iPhone 17 Pro Max (1200 доллардан) киради.

Apple шу тариқа флагман қаторини қисқартириб, янги авлод моделларига эътиборни кучайтирмоқда. iPhone 17 сериясидаги смартфонлар 9 сентябрда тақдим этилган бўлиб, уларнинг савдоси 19 сентябрдан бошланади.

AQШ ва қатор бошқа мамлакатларда янги моделларга олдиндан буюртмалар 12 сентябрдан қабул қилинади.