Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун онлайн рўйхатдан ўтиш бошланади. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
«HOPS Labour Solutions 2026 йил мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун онлайн-рўйхатдан ўтишни очади!», — дейилади хабарда.
Аризалар 2025 йил 15 сентябр соат 13:30 дан 21 сентябрь соат 22:00 гача (Тошкент вақти билан) қабул қилинади.
Иш шароитларига кўра, ишчилар соатига 12,21 фунт маош (ҳозирги ҳисобда тахминан 16,55 доллар) олади ва ҳафтасига камида 32 соат иш билан таъминланади. Виза тўлови 319 фунт этиб белгиланган.
Дастурда 18 ёшдан ошган, жисмоний ва руҳий соғлом ҳамда рус тилини яхши биладиган номзодлар иштирок этиши мумкин.