Ўзбек боксчилари Жаҳон чемпионатида яна тарих яратмоқда — 9 та медал кафолатланди

08:00 | 4 дақиқада ўқилади.

Ливерпулдаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 9 нафар боксчиси билан ярим финалга йўл олди ва энг камида бронза медалини кафолатлади.

Aziza zokirova

11 сентябр куни Ливерпул шаҳрида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар сенсацион натижа қайд этди. Ўзбекистон терма жамоасидан 9 нафар боксчи ярим финалга чиқиб, мамлакат учун камида 9 та медални таъминлади.

Турли вазн тоифаларида ярим финалга чиққан ва медал кафолатлаган спортчилар:

Азиза Зокирова (70 кг) — германиялик Леони Мюллерни 5:0 ҳисобида мағлуб этди;

Жавоҳир Умматалиев (80 кг) — қозоғистонлик Нурбек Оралбай устидан 5:0 ҳисобида ғалаба;

Турабек Ҳабибуллаев (90 кг) — қозоғистонлик Сағиндиқ Тогамбай устидан 5:0 ҳисобида ғалаба;

Феруза Қозоқова (51 кг) — мўғулистонлик Мунгунсаран Балсан устидан 5:0 ҳисобида ғалаба;

Навбаҳор Ҳамидова (65 кг) — англиялик Сача Ҳиккей устидан 4:1 ҳисобида ғалаба;

Абдумалик Халоқов (60 кг) — қозоғистонлик Бибарс Жексон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба;

Асадхўжа Мўйдинхужаев (65 кг) — қозоғистонлик Ертувған Зейнаханов устидан 5:0 ҳисобида ғалаба;

Фазлиддин Эркинбоев (75 кг) — белгиялик Ҳамза Сририй устидан 5:0 ҳисобида ғалаба;

Жаҳонгир Зокиров (+90 кг) — норвегиялик Умар Шихоний устидан 5:0 ҳисобида ғалаба;

Ўзбекистонлик қолган боксчилар — Нигина Ўктамова, Ситора Турдибекова, Олтиной Сотимбоева, Миразизбек Мирзахалилов, Шавкатжон Болтаев ва Хуморабону Мамажонова — афсуски, мусобақани ярим финалга ета олмасдан тарк этди.

Энди финалга йўл оладиган спортчилар номи 14 сентябрь куни аниқ бўлади. Ушбу натижа Ўзбекистон бокс тарихидаги энг муваффақиятли жаҳон чемпионатларидан бири бўлиши мумкин.

Қайд этиб ўтиш керак, бу Ўзбекистон бокс бўйича миллий терма жамоасининг World Boxing шафелигида илк бора ўтказилаётган жаҳон чемпионатида қатнашиши. Бунгача Ўзбекистонлик боксчилар IBA шафелиги остида ўтган жаҳон чемпионатларида қатнашиб келишган.