«Ташаббусли бюджет»да 35 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

11:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Жорий йилги «Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсумида дастлаб ғолиб бўлмаган 35 та лойиҳага маҳаллий бюджетдан қўшимча маблағ ажратилди.

Tashabbusli byudjet

«Ташаббусли бюджет»нинг жорий йилги 2-мавсуми якунларига кўра, ғолиб бўла олмаган 35 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун қарор қабул қилиниб, маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан жами 47 млрд 657 млн сўм ажратилди.

Молия вазирлиги маълумотига кўра, амалдаги тартибга асосан маҳаллий кенгашларга ғолиб деб топилмаган лойиҳаларни қўшимча маблағ ҳисобига молиялаштириш ваколати берилган.

Лойиҳалар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ташаббусли бюджет» доирасида депутатлар танлови билан бир қаторда аҳоли томонидан 50/50 молиялаш тизими амалга киритилиши ҳақида хабар берган эдик.