Бразилия собиқ президенти 27 йилга қамалди

12:40 | 4 дақиқада ўқилади.

Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтариши уринишида айбланиб, 27 йилу 3 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Brazilya sobiq prezidenti

Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтариши уринишда айбланиб, 27 йилу 3 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Жаир Болсонару мамлакат тарихида демократияга ҳужум қилгани учун судланган илк президент сифатида қайд этилди, дея ёзмоқда Reuters.

Суд маълумотларига кўра, Болсонару бешта: қуролли уюшмага аъзо бўлиш, демократияни куч билан йўқ қилишга уриниш, давлат тўнтариши режаси ва ҳукумат мулки ҳамда маданий объектларга зарар етказиш жиноятларида айбдор деб топилмоқда. Судя Кармен Лусияянинг фикрича, Болсонарунинг ҳаракатлари демократияни заифлаштиришга қаратилган.

Бу айбловлар АҚШ ҳукумати томонидан кескин танқидларга учради. АҚШ давлат котиби Марко Рубио ўз Х саҳифасида бу ҳукмни «жодугар ови», яъни деб атади ва Қўшма Штатлар буни жавобсиз қолдирмаслигини айтди. Доналд Трамп эса Болсонаруни қўллаб-қувватлаб, ҳукмни «даҳшатли нарса» дея баҳолади.

Бразилия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ изоҳларини демократияга таҳдид деб ҳисоблаб, мамлакат бу босимларга эътибор бермаслигини билдирди.

Сиёсатчи ҳозир уй қамоғида бўлиб, ўзини сиёсий таъқиб қурбони деб ҳисоблайди. Адвокатлари ҳукмни «ортиқча қаттиқ» деб баҳолаб, халқаро миқёсда апелляцияга тайёргарлик кўрмоқда.

Олий суднинг беш нафар судяси ишда иштирок этган бўлса-да, қарор бир овоздан чиқмаган. Судя Луис Фукс Болсонаруни оқлаш тарафдори бўлди. Бу қарор устидан апелляция келгуси 2026 йилги президент сайловлари арафасида сиёсий баҳсларни янада кучайтириши мумкин.

Жаир Болсонару 2019–2022 йилларда президентлик қилган. Унинг сиёсий йўли армиядаги хизматдан сўнг маҳаллий кенгаш ва Конгресс орқали президентликкача кўтарилди. Аммо пандемия давридаги сиёсатлари, Амазониядаги дефорастияга йўл қўйиши ва 2022 йилги мағлубиятини тан олмагани сиёсийкарьерасининг пасайишга олиб келди.