2025 йил январ-июл ойларида хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган 161 мингдан зиёд юридик шахс жами 23,1 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, солиқларнинг 17,6 фоизи, яъни 4 трлн сўмдан кўпроғи бор-йўғи 20 та йирик корхона ҳиссасига тўғри келди. Ушбу компанияларнинг умумий товар айланмаси 50,2 трлн сўмни ташкил этиб, улар фойдаланган солиқ имтиёзлари эса 4,3 трлн сўмга тенг бўлди.
Энг кўп солиқ тўлаган компаниялар:
Маълумотларга кўра, ушбу йирик солиқ тўловчилар томонидан турли солиқ турлари бўйича ҳам салмоқли тўловлар амалга оширилган. Жумладан, фойда солиғи 1,2 трлн сўм, қўшилган қиймат солиғи (QQS) 1,1 трлн сўм, ижтимоий солиқ 587,5 млрд сўм, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШОДС) 574,9 млрд сўм миқдорида тўланган.
Шунингдек, мол-мулк солиғи 212,8 млрд сўм, акциз солиғи 111,6 млрд сўм ва ер солиғи 75,7 млрд сўмни ташкил этган. Бошқа турдаги солиқлардан тушумлар эса 204,4 млрд сўмга етгани қайд этилди.