1 октябрда мактабнинг барча ходимлари мукофотланади

14:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Мукофотнинг максимал миқдори иш ҳақининг энг кам миқдоридан 75 фоизгача этиб белгиланган. Бу эса ҳозирги ҳисобда 953 минг 250 сўмни ташкил этади.

Mirziyoyev maktab

Ўзбекистонда ўқитувчилар ва барча мактаб ходимлари «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан молиявий рағбатлантирилади.

Без имени 1

Президентнинг 2025 йил март ойидаги фармонига асосан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилда қабул қилинган қароригa ўзгариш киритилган эди. Янги тартибга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчилар, раҳбарлар ва техник хизмат кўрсатувчи ходимлар 1 октябр муносабати билан директор жамғармаси имкониятларидан келиб чиқиб мукофотланади.

Мукофотнинг максимал миқдори иш ҳақининг энг кам миқдоридан 75 фоизгача этиб белгиланган. Бу эса ҳозирги ҳисобда 953 минг 250 сўмни ташкил этади.

«Бундан кўп мукофот бериш мумкин эмас, лекин молиявий имконияти бўлмаса, бундан кам бериш мумкин», дея изоҳ берди ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев.

Мактaбгача ва мактаб таълими вазирлиги 12 сентябр куни ҳудудий раҳбариятларга йўллаган кўрсатмa xатда барча тоифадаги ходимларни, жумладан раҳбарлар ва техник хизмат кўрсатувчиларни ҳам мавжуд маблағлар доирасида мукофотлаш вазифасини юклатди.

Мукофотнинг манбаи — директор жамғармаси бўлиб, унинг молиявий ҳолатига қараб ҳар бир муассасада мукофот миқдори турлича белгиланади.