Turkish Airlines авиакомпанияси 2025 йилнинг январ–август ойларида 60,7 миллион йўловчи ташиганини маълум қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,8 фоизга кўп. Йўловчи ўринларининг умумий юкламаси 82,7 фоизни ташкил этди — ўтган йилга қараганда 0,6 фоизга юқори.
Хусусан, халқаро трансфер йўловчилар сони 10,3 фоизга кўпайиб, 23,1 миллионга етган. Халқаро рейсларда юклама 82,3 фоизYB, ички рейсларда эса 86,7 фоизни ташкил қилди. Буюртма қилинган умумий парвоз масофаси (ASK) 6,4 фоизга ошиб, 179,2 миллиард кмга етди.
Юк ва почта ташиш ҳажми ҳам ўсган — жами 1,4 млн тонна, бу эса 5,4 фоизлик ўсиш демакдир. Бугунга келиб, Turkish Airlines авиапарки 501 та учоқни ташкил қилмоқда.
Август ойида компания янада яхши натижаларга эришди — 9,4 млн йўловчи ташилди, бу ўтган йилнинг август ойига нисбатан 11,9 фоизга кўп. Трансфер йўловчилар сони 17,3 фоизга ўсиб, 3,4 миллионга етган. Августда умумий юклама 86,7 фоиз бўлиб, халқаро рейсларда 86 фоиз, ички рейсларда эса 92,6 фоиз даражасида қайд этилган.
Август ойидаги ASK кўрсаткичи 8,2 фоизга ошди — 25,3 миллиард кмга етди. Юк ва почта ташиш ҳажми эса 191 минг тоннага етиб, 10,5 фоизлик ўсиш кўрсатди.