Тошкент  шаҳри ва вилоятини боғлайдиган янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

09:45 | 2 дақиқада ўқилади.

16 сентябрдан бошлаб Тошкент вилояти аҳолиси пойтахтнинг марказига қулай етиш имкониятига эга бўлишади.

Tashkent bus

Тошкент туманининг Ифтихор маҳалласи бекати ҳамда пoyтахтдаги «Чорсу» метро автовокзали ўртасида янги 177-сонли автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Ушбу йўналишда ҳозирча 8 та замонавий, ўрта сиғимли King Long русумли автобуслар ҳаракатланмоқда.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, автобуслар ҳар куни соат 05:30 дан 23:17 гача қатнайди. Йўловчилар учун белгиланган вақт орасида мунтазам қатнов таъминланиши айтилмоқда.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, янги автобус йўналиши аҳолининг пойтахт марказига тезроқ ва қулайроқ етиб боришига хизмат қилади. Бу айниқса, эрталаб ва кечки юклама юқори бўлган пайтларда транспорт тизимидаги тирбандликни камайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.

Шу тариқа, янги йўналиш орқали Тошкент шаҳри ва вилояти ўртасидаги алоқа янада мустаҳкамланади, аҳоли учун транспорт хизмати самарадорлиги ошиши режалаштирилган.