Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти тартибга солинди

12:15 | 2 дақиқада ўқилади.

Ҳукуматнинг 15 сентябрдаги қарори билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази устави тасдиқлади.

Imom moturidiy

Ҳукумат қарори (583-сон, 15.09.2025 й.) билан «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази»нинг устави тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Янги ҳужжат марказнинг асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолият тартибини белгилайди. Марказнинг вазифаларидан бири — ислом динининг инсонпарварлик моҳияти ва маърифий-маданий ролини илмий асосда ўрганиб, жамиятга етказишдан иборат.

Уставга кўра, марказ Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий ва уларнинг издошлари асарларини тадқиқ қилишга қаратилган илмий лойиҳаларни амалга оширади. Шунингдек, ислом таълимотида илм-маърифат ва инсонийлик ғояларини очиб беришга бағишланган тадқиқотлар олиб борилади.

Марказ фаолиятини мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Васийлик кенгаши ташкил этилиши белгиланди.