Марям Тиллаева инстаграмдаги сторислар орқали онаси Лола Каримовa билан муносабатлари бузилганини очиқлади ва беш йилдан бери улар алоқаси йўқлигини маълум қилади.
Онасининг ҳатти-ҳаракатлари унга ёқмаслигини, онаси «жабрдийда аёл» ролини ўйнаши ва шу орқали омма диққатини жалб қилишини айти.
Марям Тиллаева Лола Каримовaни Ўзбекистонга келишига қарамасдан бувисининг уйига ташриф буюрмаганини мисол қилди. У бу воқеалар биринчи даврда унинг руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатганини очиқлади. Марям ўз ҳис-туйғуларини очиқ байон қилиб, унинг бу жараёнда энг кўп ачингани — укаси ва синглиси эканини айтди.
Блогер дўстлари ва жамоатчилик муносабатларини кўрсатган ҳолда, ҳаётдаги лавозим ва молиявий имкониятлар оила бағрикенглиги ва ички тинчликдан муҳим эмаслигини қайд этди. У ўз ҳаётини янада завқли, эркин ва муҳаббатга асосланган тарзда яшашга қарор қилганини билдирди.
«Умуман олганда, оиламиз тарихи мураккаб, баъзи воқеаларни эса бобом, бувим ва бошқа қариндошларимга ҳурмат юзасидан ошкор эта олмайман. Шу билан бирга, онамнинг менга қарши носоғлом рақобат қилишга уринишини сезаман. Мен яқинларимнинг хатти-ҳаракатлари учун жавобгар эмасман ва ҳаммани қутқариш ёки яраштириш ҳам вазифам эмас. Мен шунчаки ўз ҳаётимни яшайман ва ўз оиламни қураман», деди Марям Тиллаева.