Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 18-19 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, 20-21 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади,19-21 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 18-19 сентябрда кечаси +8…+13 даража кундузи +22…+27 даража, 20-21 сентябрда кечаси +10…+15 даража, кундузи +25…+30 даража бўлади.
Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 18-20 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, 21 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19-21 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20 сентябрда +10…+15 даража, 21 сентябрда +12…+17 даража, кундузи 18-19 сентябрда +23…+28 даража, 20-21 сентябрда +25…+30 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ҳамда Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 18 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 19-20 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. 21 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20 сентябрда +10…+15 даража, 21 сентябрда +12…+17 даража, кундузи 18 сентябрда +20…+25 даража бўлади, 19-21 сентябрда аста-секин +25…+30 даражагача кўтарилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 18 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 19-20 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. 21 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20 сентябрда +1…+15 даража, 21 сентябрда +12…+17 даража, кундузи 18-19 сентябрда +25…+30 даража, 20-21 сентябрда +28…+33 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 18 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 19 сентябрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. 20 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. 21 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 ва 21 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18…+20 даража 20 сентябрда +10…+15 даража, 21 сентябрда +12…+17 даража, кундузи 18 сентябрда +20…+25 даража бўлади, 19-21 сентябрда аста-секин +25…+30 даражагача кўтарилади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, фақат 20 сентабрда ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи 18 сентябрда +10…+15 даража бўлади, 19-21 сентябрда аста-секин +15…+20 даражагача кўтарилади.
Одатда сентябр ойи Ўзбекистонда қандай ҳароратда бўлган?
Иқлимий кузатув маълумотларига кўра, Республика ҳудудининг катта қисмида ойнинг биринчи ярмида ўртача кундузги ҳарорат +30…+33 даражани, ойнинг иккинчи ярмида эса +26…+29 даражани ташкил этган.
Сентябр ойининг энг илиқ кунларида термометр устуни +35…+37 даражагача, жанубда +39…+40 даражагача қайд этилган. Сентябр ойида Республика ҳудудининг катта қисмида мутлақ максимал ҳарорат +37…+40 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +41…+43 даражани ташкил этган.
Тошкентда метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун сентябр ойидаги энг юқори ҳарорат 2013 йил 25 сентябрда қайд этилган бўлиб, у +40,0 даражани ташкил этган. Сентябр ойида кундузги ҳарорат +22…+25 даражагача, баъзан эса ундан ҳам пастроқ бўлган даврлар ҳар йили ҳам кузатилмайди ва одатда у жуда қисқа муддатли бўлади.
Айрим йилларда Республика бўйича баъзи жойларида (энг чекка жанубий ҳудудлар ва Фарғона водийсидан ташқари) сентябр ойининг сўнгги ўн кунлигида ҳавода эрта кузги совуқлар кузатилади. Энг совуқ (меъёрдан +2…+3,5 даражага паст) сентябр ойлари 1930 ва 1931 йилларда, сўнгги ўн йилликда эса 1992 ва 1994 йилларда қайд этилган.