Туркия ҳеч кимга Қуддусни ҳақоратлашга имкон бермайди, деб таъкидлади мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон бугун, 17 сентябр куни Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг янги мажмуаси пойдеворини қўйиш маросимида, дея хабар бермоқда Anadolu.
Эрдўған Туркиянинг Ғазо аҳолиси ҳуқуқларини ва Шарқий Қуддусга бўлган даъволарини ҳимоя қилиш борасидаги позициясини яна бир бор тасдиқлади. Унинг айтишича, Туркия «куч эгаси эмас, балки ҳақиқат эгаси кучли бўлган» адолатли тинчлик тарафдори.
Президент Туркия ташқи сиёсатининг мустақиллигини ва ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишга тайёрлигини таъкидлади: «Туркия дипломатиясининг тили – хушмуомалалик, ташқи сиёсати эса тинчликка йўналтирилган. Бироқ бу биз жим турамиз ёки безбетликка ён берамиз дегани эмас. Биз минтақада беқарорлик ва қон тўкилишини келтириб чиқараётганларга қатъият билан қарши турамиз», — деди у.