Тошкентда янги тартибга кўра, кўп қаватли уйлар аҳолиси энди ўз ҳудудидаги тўловли автотураргоҳларда кечки ва тунги вақтларда бепул хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда «Poytaxt Parking» хабар берди.
Компаниянинг таъкидлашича, пуллик автотураргоҳларда резидентлик шартномалари жорий этилмоқда. Энди пулли автотураргоҳлар мавжуд бўлган ҳудудлар аҳолиси учун маълум кунларда бепул автотураргоҳлар мавжуд бўлади:
— ҳар куни душанбадан жумагача, кейинги кун соат 20:00 дан 08:00 гача;
— шанба ва якшанба кунлари икки сутка мобайнида;
— байрам кунлари
«Poytaxt Parking» ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга, шунингдек, автомобилларини тўхташ жойи чизиқлари бўйлаб қўйишга чақирди. Шу билан бирга, муайян кўчалардаги тирбандликдан келиб чиқиб, вақтинчалик чекловлар жорий этилиши мумкин.
Резидентлик шартномасини қандай расмийлаштириш, шунингдек, барча тафсилотлар ва расмий қарор ноябр ойида эълон қилинади.