BBC’да чоп этилган мақолага кўра, аёллар оилада асосий даромад топувчи бўлган ҳолатларда, эркаклар ўзларини қадрсиз ҳис қилиши мумкин. Масалан, австралиялик собиқ маслаҳатчи Ҳарри Бантон ишдан айрилгандан сўнг уйда қолишга мажбур бўлган ва бу унинг «эркак, эр ва ота сифатидаги қадриятлари»га таъсир қилганини таъкидлаган.
Шунингдек, Швецияда ўтказилган 10 йиллик тадқиқот натижаларига кўра, аёллар эркаклардан кўпроқ даромад топа бошлаган пайтда, эркаклар орасида руҳий саломатлик муаммолари кўпайган. Бу ҳолатлар эркакларнинг ўзини қадрлаш ҳиссига салбий таъсир кўрсатган.
Гарчи аёллар кўпроқ даромад топаётган бўлсалар-да, улар ҳали ҳам уй ишлари ва болалар парваришига кўпроқ вақт сарфлашмоқда. Бу эса жамиятдаги гендер тенгсизлигини янада кучайтирмоқда.
Хулоса қилиб айтганда аёлларнинг молиявий устунлиги эркакларнинг ўз-ўзига баҳо беришига таъсир қилиши мумкин. Бу эса жамиятдаги анъанавий гендер ролларини қайта кўриб чиқиш ва тенгликка эришиш зарурлигини кўрсатади.