Хитой компанияси Самарқандда электросамокат заводи қурмоқда

22:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Yaxing Guoji Maoyi 28 млн доллар сармоя киритиб, Оқдарё туманида электросамокат, қуёш фонари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради.

Adiz boboyev

Хитойнинг Yaxing Guoji Maoyi компанияси Самарқанд вилоятида 28 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ниятида. Лойиҳа Оқдарё туманидаги «Ургут» эркин иқтисодий зонаси филиали ҳудудида амалга оширилади.

Ҳокимлик хабарига кўра, биринчи босқичда 16,5 млн доллар сармоя йўналтирилади ва 2026 йил февралда ишлаб чиқариш бошланиши кутилмоқда. Ушбу босқичда 40 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Ишлаб чиқариш доирасида икки, уч ва тўрт ғилдиракли электросамокатлар, қуёш панелли кўча чироқлари, алкоголсиз ичимликлар ҳамда кир ювиш кукунлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими Адиз Бобоев компания раҳбарияти билан музокара ўтказиб, Даҳбед массивигача янги автойўл қурилишини тезлаштиришни топширди. Шунингдек, лойиҳани амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатилишига кафолат берди.