Дунёда аҳолиси энг кўп 20 мамлакатдаги демографик таркиб таҳлил қилинди (https://www.voronoiapp.com/demographics/Gender-Balance-in-the-Worlds-Largest-Countries-6612). Маълумотларга кўра, уларнинг 9 тасида эркаклар, 9 тасида эса аёллар сони кўпроқ. Қолган икки мамлакатда эса нисбат мутаносиб сақланмоқда.
Эркаклар улуши энг юқори мамлакат Ҳиндистон бўлиб, бу ерда аҳолининг 55,8 фоизи эркаклардир. Миср иккинчи ўринда туриб, мамлакат аҳолисининг 55,3 фоизи эркаклардан иборат.
Аёллар сони кўплиги бўйича Япония Россиядан кейинги ўринда. Бу ерда аҳолининг 55,5 фоизи аёллардир.
Индонезия ва Конгода эса гендер мувозанати тенг ҳолатда: ҳар икки жинс аҳолининг 50 фоизиданини ташкил этади.
Мутахассислар таъкидлашича, бу каби демографик тафовутлар мамлакатлардаги иқтисодий ривожланиш, ижтимоий муҳит ва соғлиқни сақлаш тизимидаги фарқлар билан изоҳланиши мумкин.