БМТ анжуманида 10 давлат Фаластинни тан олади

21.09.2025 18:00 | 2 дақиқада ўқилади.

22 сентябр куни бўлиб ўтадиган БМТ анжуманида қатор Ғарб ва Европа мамлакатлари Фаластин давлатини расман тан олишини эълон қилади.

Oon

Франция президенти Эммануэл Макроннинг маслаҳатчиси Елисей саройидаги брифингда маълум қилишича, Франция билан бир қаторда Андорра, Австралия, Белгия, Буюк Британия, Канада, Люксембург, Малта, Португалия ва Сан-Марино Фаластин давлатини тан олиш ниятини билдирган.

Маслаҳатчининг таъкидлашича, Франция Исроилнинг Иордан дарёси ғарбий қирғоғидаги фаластинликларга тегишли ерларни эгаллаш ҳаракатини «қизил чизиқ» деб ҳисоблайди. Бу эса Парижнинг масалага кескин муносабатини кўрсатади.

Фаластин ҳозирда БМТнинг 148 давлати томонидан тан олинган. Шу билан бирга, дунёнинг 95 мамлакатида Фаластин элчихоналари ва доимий ваколатхоналари фаолият юритиб келмоқда.

Кузатувчиларнинг фикрича, янги 10 давлатнинг қўшилиши Фаластиннинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлайди ва унинг мустақиллик учун интилишларига сиёсий қўлловни оширади. Бу жараён Яқин Шарқдаги мурakkab вазиятга таъсир кўрсатиши мумкин.