Доллар, евро ва рубл: бугун қайси банклардан валюта айирбошлаш қулайроқ?

10:45 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистондаги тижорат банклари 22 сентябр, сешанба куни учун амалда бўладиган хорижий валюталарнинг янги айирбошлаш курсларини эълон қилди.

Dollar euro rouble

22 сентябр куни Ўзбекистонда фаолият юритаётган йирик тижорат банклари чет эл валюталарини айирбошлаш курсларини янгилади.

 

Сотиб олиш

АҚШ долларини сотиб олиш учун энг мақбул курс «Tengebank» томонидан таклиф қилинган — 12 360 сўм.

Евро айирбошлашда эса энг юқори сотиб олиш курси «NBU» банкида қайд этилган — 14 580 сўм.

Россия рублини харид қилишда энг яхши нарх «Kapitalbank» ва «Asakabank» мижозларига таклиф этилган — 150 сўм.

 

Сотиш

Доллар сотиш учун энг юқори курс «SQB» ва «Mikrokreditbank» филиалларида белгиланган — 12 330 сўм.

Евро сотиш курслари орасида энг юқори кўрсаткич «Халқ банки»да кузатилган — 14 450 сўм.

Рубл сотиш бўйича энг яхши нарх «Asia Alliance Bank» ва «Hamkorbank»да таклиф қилинмоқда — 139 сўм.