Шавкат Мирзиёев ва АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор иштирокида Ню Йоркдаги учрашувда умумий қиймати 100 млрд доллардан ортиқ шартнома ва истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилгани маълум қилинди.
Имзоланган ҳужжатлар орасида транспорт, тиббиёт, молия, энергетика ва инновациялар соҳаларидаги йирик лойиҳалар бор.
Жумладан:
Транспорт вазирлиги ва «Boeing» компанияси ўртасида транспорт соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисида битим;
«Технопарк» МЧЖ ва «FLSmidth» компанияси ўртасида тоғ-кон ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида битим;
«Akfa group» ва «Cleveland Clinic» ўртасида кўп тармоқли клиника ва таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисида битим;
«Centrum Air» авиакомпанияси ва «Oppenheimer» инвестиция компанияси ўртасида ўзаро шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва «Citigroup» компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «Cargill Financial Services International» компанияси ўртасида молиявий ҳамкорлик тўғрисида битим;
«Ўзтрансгаз» АЖ ва «Pangea Filtration Technology» компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда «Cove Capital» компанияси ўртасида истиқболли майдонларда геология-қидирув ишларини олиб бориш тўғрисида битим;
«Янги Кон» МЧЖ ва «SLB» компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Учрашувда янги лойиҳаларни молиялаштиришда АҚШ Эксимбанки ва DFC жамғармаси имкониятларидан фойдаланиш, амалга ошириш жараёнини тезлаштириш учун қўшма Мувофиқлаштирувчи қўмита ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.
Шу билан бирга, хавфсизлик, терроризм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳаларида ҳам ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
21 сентябр куни Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев мамлакат биринчи хоними Зироат Мирзиёева билан БМТ Бош ассамблеясининг 80-сессиясида чиқиш қилиш мақсадида Ню Йоркка етиб борган эди.