Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, энг катта улуш Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди — 56,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган ва ўсиш суръати 123 фоизни ташкил этган.
Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (21,4 трлн сўм), Самарқанд (11,5 трлн сўм) ва Бухоро вилояти (12 трлн сўм) қайд этилди. Наманган, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида ҳам 9–11 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Нavoий вилоятида эса кўрсаткич 96,6 фоиз бўлиб, пастлаш кузатилди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича:
68,4 фоизи бинолар ва иншоотлар — 129 трлн сўм;
21 фоизи фуқаролик объектлари — 39,6 трлн сўм;
10,6 фоизи ихтисослаштирилган қурилиш ишлари — 19,9 трлн сўмлик ишлар бажарилган.
Корхоналар турлари кесимида:
Кичик корхоналар ва микро фирмалар — 99 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, умумий ҳажмнинг 52,5 фоизи;
Норасмий сектор ҳиссаси — 46,7 трлн сўм умумий ҳажмнинг 24,8 фоизи
Йирик қурилиш ташкилотлари — 42,8 трлн сўм умумий ҳажмнинг 22,7 фоиз ишлар бажарилган.
Ҳудудлар кесимида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан энг юқори ўсиш суръатлари Андижон (187,4 фоиз), Жиззах (166,8 фоиз) ва Сирдарё вилоятларида (164,4 фоиз) қайд этилди.