Британия парламентида санкцияланган россияликларга тегишли элита уй-жойларни сотиш таклифи илгари сурилди. Бу ташаббус билан Кенсингтон ва Бейсуотер округи вакили Джо Пауэлл чиқди. Унга кўра, ҳозирги вазиятда ушбу мулклар фойдаланиш имконияти йўқолган ҳолда харобгарчиликка учраяпти.
Transparency International ташкилотининг 2022 йилги маълумотларига кўра, россияликларга Лондонда камида 1,5 миллиард фунтлик кўчмас мулк тегишли. Санкцияланган шахслар бу мулклардан фойдаланиш, уларни ижарага бериш ёки сотиш ҳуқуқидан маҳрум. Уйларни таъмирлаш ёки парваришлаш учун Британиянинг Молиявий санкциялар бошқармаси (OFSI)дан махсус рухсат талаб қилинади. Бироқ идора юклама сабабли бу рухсатларни ўз вақтида беролмаяпти.
Бу ҳолат маҳаллий аҳолида норозилик уйғотмоқда. Масалан, Роман Абрамовичнинг инвестиция компаниясига алоқадор бўлган Давид Давидовичга тегишли беш қаватли ховли Кенсингтон саройи қаршисида жойлашган. 2018 йилда 16 миллион фунтга сотиб олинган ушбу бинога ўша пайтдаёқ таъмир лозим бўлган. Санкциялар туфайли иш бошланмай қолган. Ҳозир бино фасадидан симлар осилган, колонналар емирилган, ичида кўплаб қуяшлар яшайди, қўшнилар эса парча-қурча тушиши ва сув ўтиши хавфидан шикоят қилмоқда.
Жо Пауэлл бу масалани ҳукумат олдига олиб чиқиб, бу уйлар узоқ йиллар санкция остида қолиш эҳтимоли борлигини айтади. Унинг таклифига кўра, бундай бинолар сотилиб, тушган маблағ «нейтрал ҳисобларда» вақтинча музлатиб қўйилиши керак.