Баҳодир Жалоловнинг профессионал рингдаги навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

16:20 | 3 дақиқада ўқилади.

Баҳодирнинг профессионал боксдаги навбатдаги рақиби россиялик чарм қўлқоп устаси бўлиши кутилмоқда.

Bahodir jalolov kudukhov

Олимпиада ва Жаҳон чемпиони, машҳур ўзбек боксчиси Баҳодир Жалолов яна профессионал рингга чиқади.

Yuz.uz нашрининг хабар беришича, ўзбекистонлик ўта оғир вазн тоифасидаги боксчи 6 октябр куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган IBA.PRO бокс оқшомида иштирок этади. Унга рақиб сифатида россиялик тажрибали боксчи, куни кеча 36 ёшини нишонлаган Виталий Кудухов тайинланган. Унинг вазни 91 кг, бўйи 185 см.

Статистикага кўра, Кудухов ҳозиргача профессионал боксда 10 та жанг ўтказган. Уларнинг 7 тасида ғалаба (2 тасида нокаут билан), 3 тасида эса мағлубиятга учраган.

Баҳодир Жалолов сўнгги марта 2025 йил апрелида рингга чиққанди ва у вақтда Игорь Шевадуцкийни ҳакамлар якдил қарори билан мағлуб этган. Бу гал у профессионал карьерасида илк бор Россияда жанг қилади. Ҳозирга қадар у АҚШ, Ўзбекистон, Қозоғистон, Мексика ва БАА каби давлатларда рингга чиққан. Баҳодирнинг ҳисобида ҳозиргича 15 ғалаба (14 та нокаут билан) ва ҳеч қандай мағлубият йўқ.

Баҳодир Жалолов учун бу жанг муҳим аҳамият касб этади, чунки у профессионал рингдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш ниятида.