«Болаларимиз энг кўп азият чекмоқда”- пойтахт аҳолиси чангли ҳаво ҳақида

22:15 | 2 дақиқада ўқилади.

Vaqt.uz Тошкент кўчаларида одамлардан айни шароитда қандай яшаётганини сўради. Шунингдек, масъулларга ҳолатнинг келиб чиқиши ва вазият қачон яхшиланиши борасидаги саволлар билан юзланди.

Photo 2025 09 23 21 41 34

22 сентябр куни Тошкент шаҳрига мутахассислар тили билан айтганда, ҳаво оқимларининг алмашинуви давомида чангли ҳаво массаси кириб келди. Бу ҳолат халқаро рейтингларда ҳам акс этиб, пойтахтни дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида биринчи ўринга чиқарди. Ҳолат иккинчи кундирки яхшиланмади. Тошкент ҳамон яшаш учун энг хавфли шаҳарлар “учлиги”да.

Шифокорлар, бундай ҳавода инсонларга кўчага иложи борича камроқ чиқишни, тиббий ниқоб тақиш, тузли сув билан томоқ ва бурунларни тез-тез чайиш ва кўпроқ суюқлик ичишни тавсия қилмоқда.

Видеони YouTubeʼда томоша қилинг:
👉https://youtu.be/Axxk8wtJmqw