Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоминаий мамлакат ядровий қуролга эҳтиёж сезмаётганини ва уни яратиш нияти йўқлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, уран бойитишнинг юқори даражаси Теҳрон учун миллий эҳтиёжларни қондиришда етарли бўлмоқда.
«Албатта, ядровий қурол яратмоқчи бўлган давлатлар уранни 90 фоизгача бойитади. Бизга қурол керак эмас ва ядровий қуролдан воз кечишга қарор қилганимиз учун бундай қадар юқори даражада бойитишни амалга оширмадик. Биз уранни 60 фоизгача бойитдик ва бу кўрсаткич мамлакат олдида турган вазифаларни ҳал этиш учун етарли», — деди Хоминаий телевидение орқали йўллаган мурожаатида (ТАСС иқтибоси).
Унинг таъкидлашича, Эроннинг «йўқ ва бўлмайди» деган қатъий позициясига қарамасдан, ҳозирда тўққиз давлат арсеналида ядровий қурол мавжуд.
Шу билан бирга, 21 сентябр куни Эрон БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан мамлакатга нисбатан санкцияларни қайта тиклаш қарори қабул қилинганидан сўнг, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) билан ҳамкорликни тўхтатди.
19 сентябрда Россия, Хитой, Жазоир ва Покистон санкциялар режимини қайта тикламаслик учун овоз берган бўлса-да, БМТдаги ташаббус қабул қилинмади. Европа мамлакатлари фикрича, Эрон ядровий дастур бўйича келишувни бузгани учун унга нисбатан чеклов чоралари зарур.
Эрон раҳбарияти эса ядровий дастур фақат тинчлик ва миллий тараққиёт мақсадларига хизмат қилишини таъкидлаб келмоқда.