Словакиядаги Volkswagen заводи автомобиль йиғиш ва бўяш каби йўналишларда ишлаш учун ўзбекистонлик машинасозларни ишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
Иш жойлари автомобил йиғиш, бўяш, двигател ва шассилар йиғиш каби йўналишларда бўлиб, танловга 40 ёшгача бўлган, ишлаб чиқаришда тажрибаси бор ва рус тилини мулоқот даражасида биладиган шахслар жалб этилади.
Дастлабки икки ойда иш ҳақи $1274, кейинги ойлардан эса $1514 (қўлга тегиши) бўлади. Иш жадвали 3 сменада, ҳафтада 5 кундан иборат. Танловда иштирок этувчиларга 3 ойлик синов муддати ва ойликнинг 26 фоизигача бонуслар берилади.
Турар жой иш берувчи томонидан таъминланади, ва унинг учун ойлик маошдан $334 ушлаб қолинади. Шунингдек, аэропортдан иш жойигача трансфер, овқат, тиббий ва ижтимоий суғурта, махсус кийимлар таъминланади. Оила билан бирлашиш имкони ҳам мавжуд.
Иш жойи манзили: Жана Жонаса 1, 841 07 Братислава.