Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йили учун давлат ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига қўшимча қабул бошланди. Ўқишга киролмаган абитуриентлар вакант ўринларга 3 октябрга қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 25 сентябр кунидан бошлаб қўшимча қабул жараёнини бошлади. Вакант ўринларга абитуриентлар, бакалавриатга кириш имтиҳонларида 56,7 балл ва ундан юқори балл тўплаган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган ёки иккинчи босқичда бакалавриат йўналишини танламаган абитуриентлар қатнашиши мумкин.
Абитуриентлар my.uzbmb.uz онлайн платформасида шахсий кабинетлари орқали 5 тагача бакалавриат таълим йўналишини танлаш имкониятига эга. Вакант ўринлар бор таълим шаклларига (кундузги, кечки, масофавий) танловда иштирок этиш мумкин. Танлов натижалари 8 октябрда эълон қилинади.