Пахта йиғим-терими мавсумида 14 ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилиши аниқланиб, мансабдор шахсларга маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланди. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.
Хусусан, 11 ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилиши аниқланиб, мансабдор шахсларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига (Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) асосан жавобгарлик чоралар белгиланган.
Мажбурий меҳнатга йўл қўйган 3 нафар мансабдор шахсга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 1-қисмига кўра чора кўрилган.
Қайд қилинишича, 10-20 сентябр кунлари ўтказилган мониторинг давомида 300 дан ортиқ теримчилар билан мавсумий меҳнат шартномалари тузилишида амалий ёрдам кўрсатилган.