Тошкентда «бола ўғирлари» пайдо бўлгани ростми?

21:40 | < 1 минуты

Болаларни алдаб машинага солиб олиб кетишмоқчи бўлгани ҳақида тарқалаётган аудиохабарлар юзасидан расмий изоҳ берилди.

Bola ugrisi

Сўнгги кунларда айрим ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларда гўёки Тошкент шаҳрида бола ўғрилари пайдо бўлганлиги, мактаблар, кўп қаватли уйлар олдида болаларни алдаб машинага солиб олиб кетишмоқчи бўлгани ҳақида аудиохабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар юзасидан пойтахт ИИББ матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида сўнгги беш йиллик таҳлиллар жараёнида бола ўғрилиги ҳолатлари қайд этилмаган ва ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Бошқарма асосланмаган ва тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни ҳамда уларни тарқатмасликни сўради.