Полша ўз фуқароларини Беларусни тарк этишга чақирди

26.09.2025 14:04 | 2 дақиқада ўқилади.

Полшанинг Минскдаги элчихонаси Беларусдаги фуқароларини зудлик билан мамлакатни тарк этишга ва бу мамлакатга сафарлардан тийилишни тавсия қилди.

Polsha

Полшанинг Минскдаги элчихонаси ўз фуқароларига Беларусьни дарҳол тарк этиш ва республикага сафарларни тўхтатишни тавсия қилди.

Баёнотда бу қарорнинг сабаби сифатида Беларусдаги вазиятнинг кескинлашуви ва минтақадаги урушнинг давом этиши, шунингдек, поляк фуқароларининг «асоссиз ҳибсга олиниши» кўрсатилган.

Полша элчихонаси, агар хавфсизлик вазияти ёмонлашса ёки чегаралар ёпилса, полякларни эвакуация қилиш жуда қийналиши ёки имконсиз бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

25 сентябрдан бошлаб Полша ва Беларус ўртасида чегаралар очилиб, ҳаракат тикланган эди. Йўловчилар учун фақат «Тереспол — Брест» ўтиш пункти очилган, юк ташиш эса «Корощин (Кукурыки) — Козловиче» орқали амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 сентябрда Полша Беларус билан чегарани ёпган эди. Бу қарор Россия ва Беларуснинг қўшма «Запад-2025» ҳарбий машғулотлари бошланишига алоқадор қилиб кўрсатилган.