Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли унинг маълум бир қисми 3 кунга ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 26 сентябр соат 17:00 дан 29 сентябр куни соат 07:00 гача кўчанинг Жанубий вокзал – Сергели («Ўзгариш» кўприги) йўналишида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.
«Шу муносабат билан ҳайдовчилардан сафарларини олдиндан режалаштиришни ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз», – дейилади ҳокимлик хабарида.