Америка Қўшма Штатларида бойитилган уран захиралари 2050 йилларгача етади, -деди мамлакат денгиз флотининг ядровий реактор дастурига раҳбарлик қилган адмирал Уилям Хюстон. – Биз 1992 йилдан бери асосий фойдаланувчи бўлган дастур учун юқори даражада бойитилган уран ишлаб чиқармадик, чунки биз 2050 йилларгача таъминланганмиз.
АҚШнинг собиқ раҳбари Жо Байден Россиядан уран импортини тақиқловчи қонунни 2024 йилнинг май ойида имзолаган эди. Ҳужжат 2040 йилгача амал қилади. Бироқ истисно ҳолатларда АҚШ энергетика вазирлиги рухсати билан 2028 йилгача харид қилишга рухсат берилган.