Тошкентда советпараст блогер Азиз Хакимов 4 модда бўйича айбланиб, ҳибсга олинди

28.09.2025 09:33 | 3 дақиқада ўқилади.

Тошкентда советпарастлик билан ёзилган постлари билан машҳур блогер Азиз Ҳакимов ҳибсга олингани хабар қилинмоқда. Унга тўртта жиноят моддасида айб қўйилган.

Aziz xakimov

Тошкентда советпараст ва кремлпараст постлари билан эътибор қозонган блогер Азиз Хакимов (Comrade_Aziz) ҳибсга олинди. Унга нисбатан қатор оғир айбловлар қўйилган.

Маълумотларга кўра, иш журналист Никита Макаренконинг аризаси асосида қўзғатилган. Макаренко Хакимов унинг шарафи ва қадр-қимматини видеолавҳада таҳқирлагани ва ёлғон маълумот тарқатганини маълум қилган.

27 сентябрда блогерга нисбатан дастлаб қўйилган 139-модда (туҳмат) ва 140-модда (ҳақорат)дан ташқари, яна икки оғир модда — 150-модда (урушни тарғиб қолиш) ва 156-модда (миллатлараро адоват қўзғатиш) бўйича айбловлар қўйилди. Бу қарор видеоматериаллар экспертизаси хулосалари асосида қабул қилинган, деб ёзмоқда Podrobno.uz.

Айбланувчи ва унинг адвокати Сергей Майоров жиноий таъқибни сиёсий жиҳатдан мотивацияланган деб баҳоламоқда. Майоровнинг сўзларига кўра, Хакимов қамоқда очлик акцияси эълон қилган.

Инсон ҳуқуқлари «Эгулик» жамияти раиси Абдураҳмон ташановга кўра, у бир гуруҳ фаоллар ҳақида, жумладан у ва Анора Содиқованинг хориждан пул олиб, халқни давлатга қарши оёқлантирмоқчи бўлганимиз ҳақидаги фейк видеони биринчи бўлиб тарқатган шахс.

Азиз Хакимов Яқинда Шерзодхон Қудратхўжа ва Никита Макаренконинг шикоятлари билан ҳам жавобгарликка тортилган.