Самарқандда айрим кўчаларда тажриба сифатида бир томонлама ҳаракат жорий этилмоқда

28.09.2025 10:28 | 2 дақиқада ўқилади.

Самарқанд шаҳар Кенгаши қарорига кўра, 1 октябрдан бошлаб бир ой давомида шаҳар марказидаги бир қатор кўчаларда бир томонлама ҳаракат синов тариқасида жорий этилади.

Samarqand kochalar

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг жорий йил 26-сентябр куни қабул қилинган қарорига мувофиқ, 1октябрдан бошлаб, бир ой муддат давомида Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида бир томонлама ҳаракатланиш тартиби синов тариқасида жорий этилади:

  • Маҳмуд Қошғарий кўчаси – Бобур Мирзо кўчасидан Ҳусайн Бойқаро кўчасигача;
  • Абдураҳмон Жомий кўчаси – Ҳусайин Бойқаро кўчасидан Университет хиёбонигача;
  • Орзу Маҳмудов кўчаси – Университет хиёбонидан Ўзбекистон кўчасигача;
  • Кўксарой майдони – Вилоят ҳокимлиги маъмурий биносидан Улуғ Турсунов кўчасигача;
  • Шоҳрух Мирзо кўчаси – Университет хиёбонидан Улуғ Турсунов кўчасигача;
  • Ҳусайн Бойқаро кўчаси – Маҳмуд Қошғарий кўчасидан Бўстонсарой кўчасигача;
  • Чуқурйўл кўчаси – Маҳмуд Қошғарий кўчаси туташмасидан Ҳусайин Бойқаро кўчаси кесишмасигача;
  • Улуғ Турсунов кўчаси – Шоҳрух Мирзо кўчасидан Бўстонсарой кўчасигача;
  • Юсуф Ҳамадоний кўчаси – Мирзо Улуғбек кўчасидан Ҳусайн Бойқаро кўчасигача;

Бу ўзгаришлар шаҳарда тирбандликларни олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.