Британия пойтахтида 1 хонали квартира ижараси сентябр ойида ўртача 2800 долларни ташкил этди. Марказий ҳудудларида эса бу кўрсаткич 3100 долларгача етди. Сингапурда бир хонали квартира ижараси ўртача 2700 доллар атрофида ҳисобланди. Бу ҳақда RIA Novosti хабар берди.
Юқори ўнталик рейтингда:
Лондон, Буюк Британия — 2800 доллар;
Сингапур — 2700 доллар;
Вашингтон, АҚШ — 2300 доллар;
Амстердам, Нидерландия — 2250 доллар;
Дублин, Ирландия — 2200 доллар;
Рейкявик, Исландия — 2160 доллар;
Люксембург — 2000 доллар; , атрофида.
Ҳонгконг, Хитой — 2000 доллар;
Берн, Швейцария — 1800 доллар;
Копенҳаген, Дания — 1750 долларни ташкил қилади.
Шу билан бирга, энг арзон ижара нархлари Бангладеш пойтахти Дакада қайд этилган. Бу ерда квартира ижараси ойига ўртача 93 долларга тенг. Покистоннинг Исломобод шаҳрида 158 доллар, Замбия пойтахти Лусакда ва Қоҳирада 175 доллар, Жазоирда 184 доллар, Ню Деҳлида эса 185 доллардан ошмайди.
Мутахассислар ижара нархларига талаб ва таклиф мувозанати, аҳоли даромади, марказий ҳудуд афзалликлари ҳамда экспатлар оқими каби омиллар таъсир қилаётганини таъкидламоқда. Масалан, Истанбулда 2020 йилдан буён ижара нархлари 191 фоизга кўтарилган. Лондон марказида эса одамлар даромадининг қарийб 75 фоизини ижарага сарфлашга мажбур.
Солиштирма индексга кўра, Ўзбекистон 123 мамлакат ичида 84-ўринни эгаллади.