Жасад аниқланган самолёт Европа йўналишидан учиб келган, аммо аниқ қайси давлатдан экани очиқланмаган. Маълумотларга кўра, 28 сентябр куни аэропортнинг техник ходимлари шасси бўлмасидан жасадни топишган ва фавқулодда хизматлар ўлим ҳолатини тасдиқлаган.
American Airlines вакиллари компания тергов жараёнида ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди.
Бундай ҳолатлар аввал ҳам содир бўлган. Жорий йил январ ойида Ню Йоркдан учиб келган JetBlue авиакомпанияси самолёти шасси бўлмасидан икки ноқонуний йўловчи жасади топилганди. Улар самолёт қўнганидан кейин текширув пайтида аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, самолёт шассисига яшириниб парвоз қилиш хавфли ҳисобланади. Чунки баландликда ҳаво босими кескин пасаяди, кислород танқислиги юзага келади ва ҳарорат −50°C гача тушиши мумкин. Шунингдек, қўниш пайтида шасси механизмлари оғир жароҳат келтириши эҳтимоли катта.
Аввалроқ 13 ёшли афғон бола самолётнинг шасси бўлмасида Деҳлига учиб борган эди.