Қирғизистон президенти Садир Жапаров 30 ноябр куни Жогорку Кенгеш депутатларига муддатидан аввал сайлов ўтказиш ҳақида фармон имзолади. Ҳужжат президент расмий сайтда эълон қилинди.
Марказий сайлов комиссиясига овоз бериш жараёнини қонунчиликка мувофиқ ва масофавий овоз бериш тизимидан фойдаланган ҳолда ташкил қилиш топширилди. Ҳукумат молиялаштиришни таъминлайди, ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилади ва фуқаролар ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига риоя этилишини назорат қилади.
25 сентябрда Жогорку Кенгешнинг еттинчи чақириқ депутатлари ўзини-ўзи тарқатиш қарори қабул қилган эди. Конституцияга кўра, президент беш кун ичида сайлов санасини белгилаши шарт.
Янги тизимга кўра, мамлакат 30 та кўпмандатли округка бўлинади. Ҳар бир округдан учтадан депутат сайланади ва уларнинг бири албатта аёл номзод бўлиши шарт. Бу парламентда камида 30 нафар аёлнинг бўлишини кафолатлайди.
Жапаров бу тизимни «қирғиз халқи учун энг мақбул йўл» деб атади. Унинг фикрича, бу жараён фуқароларга эркинлик бериш билан бирга депутатларни ҳам сайловчилар олдида масъулиятли қилади.