Финляндиядаги CREA маркази ҳисоботида қайд этилишича, нафтанинг асосий қисми яримўтказгичлар ва кимё соҳаси учун зарур хомашё ҳисобланади. 2025 йилнинг биринчи ярмида орол давлати Россиядан 1,3 миллиард долларлик нафтанинг йирик миқдорини сотиб олди. Тайваннинг Россиядан хариди 2022 йилдагидан қарийб олти баробар кўп бўлиб, 2024 йилга нисбатан 44 фоизга ўсган.
Маълумотларга кўра, 2022 йил февралдан бери Тайван Москвадан 6,8 миллион тонна нафтанинг умумий қиймати 4,9 миллиард долларлик ҳажмини олиб кирган. Бу Россиянинг мазкур маҳсулот бўйича умумий экспорт улушининг 20 фоизини ташкил этади. Шу тариқа, Тайван Россиянинг энергия савдосида стратегик харидорга айланган.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бу ҳолат нафақат Украина уруши жараёнида Москвага қўшимча молиявий ресурс тақдим этмоқда, балки Хитой билан эҳтимолий можароларда Тайваннинг энергетикага кучли боғлиқлигини кўрсатмоқда. Хитой оролни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди ва зарурат бўлса куч ишлатиш эҳтимолини ҳам истисно этмаяпти. Шу боис Украина—Россия уруши Тайванда алоҳида диққат билан кузатилмоқда.
Нафта — нефтдан олинадиган, яримўтказгичлар саноати учун зарур бўлган ҳамда кимёвий моддалар ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган маҳсулот.