Илон Маск: «Ё Америкада, ёки Марсда ўламан»

01.10.2025 23:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Жорий йил март ойида Маск ўзининг SpaceX компанияси орқали 2026 йил охирида Starship кемаси билан Optimus гуманоид роботини Қизил сайёрага юбориш ниятида эканини маълум қилган эди.

Elon musk

Америкалик миллиардер Илон Маск ижтимоий тармоқдаги чиқишида «Менинг ягона паспортим — АҚШники. Мен шу ерда ёки Марсда (сайёранинг Америкага тегишли қисмида) яшайман ва ўламан», дея баёнот берди.

Маскнинг бу сўзлари унинг космик компанияси SpaceX мақсадлари билан уйғун. Унинг таъкидлашича, асосий йўналиш — одамларни Марсга олиб бориш. Бу йўлда у Ойга ҳам парвозларни тиклаши мумкин.

Шу билан бирга, август ойида Маскнинг отаси Эррол бу режаларни амалга ошириш шароити ҳозирча мақбул эмаслигини айтган эди. NASA раҳбарияти ҳам бу миссияда кўплаб хавфлар мавжудлигини таъкидламоқда.

Мутахассислар фикрича, астронавтларни Марсга юбориш яқин беш йил ичида амалга ошмайди. Лекин Маск ўз ғоясидан қайтмасдан, Марсни «кейинги уй» сифатида кўришини яна бир бор тасдиқлади.