Ўзбекистонликлар таълим ва соғлиқ учун харажатларни оширмоқда — Марказий банк 

22.05.2025 21:30 | < 1 минуты

Марказий банкнинг 2025 йил I чорагида истеъмол кайфияти бўйича ўтказган сўров натижаларига кўра, ўзбекистонликлар таълим, соғлиқни сақлаш ва уй-жой таъмири учун кўпроқ пул сарфламоқда. Тадқиқот 2 900 нафар фуқарони қамраб олди.

Ta'lim

Марказий банк томонидан ўтказилган сўровномада қатнашганларнинг кўпчилиги асосий даромад манбаси сифатида ойлик маошни кўрсатган. Харажат устуворликлари эса ёш гуруҳлар кесимида фарқ қилган:

18–30 ёшлилар таълим, уй-жой таъмири, даволаниш ва шахсий эҳтиёжларга кўпроқ сарф қилмоқда;

31–40 ёшлилар соғлиқни сақлаш ва уй таъмирига эътиборни оширган;

41–50 ёшлилар орасида тўй маросимлари ва автохарид харажатлари кўзга ташланган;

50 ёшдан катталар эса, асосан, соғлиқни сақлаш харажатларини биринчи ўринга қўйган.

Ушбу натижалар Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражаси ва устувор эҳтиёжларининг ўзгариб бораётганини кўрсатади. Таълим ва соғлиққа бўлган талабнинг ошиб бориши, бу соҳаларда хизмат сифатини яхшилаш ва инфратузилмани ривожлантириш зарурлигини англатади.