FIFA Озарбойжон ва Ўзбекистоннинг 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича қўшма аризасига ижобий баҳо берди. Бу ҳақда Кенгашининг навбатдаги йиғилишида қарор қабул қилинди.
Бу турнирдунё миқёсида миллий терма жамоалар иштирок этадиган энг муҳим мусобақалардан бири ҳисобланади ва FIFA ташкил қиладиган чемпионатлар ичида иккинчи ўринда туради. Мезбон сифатида Озарбойжон ва Ўзбекистон терма жамоалари автоматик тарзда ЖЧ иштирокчисига айланади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон халқаро спорт тадбирларига мезбонлик қилиш бўйича катта тажриба тўплади. Хусусан, 2024 йилда мамлакатда ўтказилган FIFA Футзал Жаҳон чемпионати юқори савияда ташкил этилгани учун халқаро футбол жамоатчилиги томонидан юқори баҳоланган эди. Бу тажриба мутахассисларнинг йирик мусобақаларни ўтказиш салоҳиятини янада мустаҳкамлади.
2027 йилда дунё футболининг энг иқтидорли ёшлари Ўзбекистон ва Озарбойжонда тўпланиши режалаштирилган. Мусобақа давомида икки давлат инфратузилмаси, меҳмондўстлиги, ташкилотчилик тажрибаси ва мухлислар фаоллиги халқаро эътибор марказида бўлади. Бу ҳамкорлик минтақада футбол ривожига янги суръат бағишлаши кутилмоқда.