SIBOS 2025 натижалари: Octobank жаҳон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлади

11:00 | 5 дақиқада ўқилади.

Octobank 2025 йил 29 сентябрдан 2 октябргача Франкфурт-Майн шаҳрида бўлиб ўтган халқаро SIBOS форумида иштирок этди. Ушбу форум анъанавий равишда дунёнинг етакчи молия институтлари, технологик компаниялари ҳамда регуляторларини бир жойга жамлайди.

Rek

Бу йилги тадбирда Octobank илк бор экспонент сифатида қатнашди. Бу эса банк ривожланишидаги муҳим босқич ҳамда ўзининг инновацион рақамли ечимларини халқаро молия ҳамжамиятига тақдим этиш имконияти бўлди.

Рисунок2

Octobank Бошқарув раиси ўринбосари Ҳамид Жумаев шундай деди:

«SIBOSда экспонент мақомида иштирок этиш — бу бизнинг ривожланиш стратегиямиздаги мантиқий босқич бўлиб, танланган йўлнинг тўғрилигини тасдиқлайди. Биз технологиялар ва мижозлар эҳтиёжлари қанчалик тез ўзгараётганини яққол кўриб турибмиз. Бизнинг мақсадимиз — ўзгаришларга эргашиш эмас, балки уларни жорий этишда етакчи бўлишдир».

Форум доирасида Octobank жамоаси 20 дан ортиқ мамлакат — жумладан АҚШ, Туркия, Ҳиндистон, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Венгрия ва бошқалардан ташриф буюрган банклар, финтех компаниялар ва соҳавий ташкилотлар билан 40 дан ортиқ ишбилармонлик учрашувларини ўтказди.

Музокаралар натижасида NASDAQ, Ghazanfan Bank, Banco De Comercio e Industria, Misyon Bank, Arab African Int. Bank, Aktif Bank, HDFC Bank каби йирик молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Мулоқотлар давомида рақамли тўловлар, бизнес учун ечимлар, қўшма технологик ташаббуслар ва сервисларни локаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Octobank Ғазначилик департаменти директори Усмонқул Шомайрамов таъкидлашича:

«Бизнинг диққат марказимиз — савдони молиялаштириш, FX бозори, пул воситалари ва кастодия хизматлари. Биз ғазначилик хизматларини янада мослашувчан, технологик ва самарали қилаётганимиздан фахрланамиз.

Рисунок3

Reuters ва Bloomberg туфайли Octobank бозор билан реал вақт режимида ишлайди ва мижозларга жаҳон стандартларига мос келадиган ечимларни таклиф этади. SIBOSда биз ҳамкорлар билан ўзаро тушунишга эришдик, жумладан, вакиллик ҳисобларини очиш бўйича ва кейинги ишчи учрашувларни режалаштирдик»

Рисунок4

Рисунок5

SIBOS-2025да иштирок этиш Octobankʼка халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорлик тармоғини кенгайтириш ва ўз ечимларининг глобал молия бозорида долзарблигини тасдиқлаш имкониятини берди.

Рисунок6

SIBOS — молиявий хизматлар ва технологиялар соҳасидаги энг йирик халқаро форум бўлиб, у ҳар йили етакчи банк ҳамжамияти вакиллари, финтех-компаниялар ва регуляторларни тенденсиялар муҳокамаси, тажриба алмашиш ва ҳамкорлик ўрнатиш учун бирлаштиради.

Бу йил SIBOS турли мамлакатлардан 12 мингдан ортиқ иштирокчини тўплади.

 

Реклама ҳуқуқи асосида