add

Ўзбекистон 9 та халқаро рейтингда юқори ўринларга кўтарилди

Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти баҳолайдиган 9 та халқаро рейтингда ижобий ўсиш қайд этиб, турли соҳаларда салмоқли ютуқларга эришди. Бу натижалар мамлакатнинг ислоҳотлар йўлида қайд этаётган муваффақиятларидан далолат беради.

Ўзбекистон 9 та халқаро рейтингда юқори ўринларга кўтарилди
Жумладан, мамлакат Электрон ҳукумат ривожланиш индексда 6 поғонага кўтарилиб, 63-ўринни эгаллади. Глобал тинчлик индексда 15 поғонага юқорилаб, 60-ўринга чиқди. Шунингдек, Очиқ маълумотлар индексда 16 поғонага кўтарилиб, дунёдаги 12-ўринга лойиқ топилди. Ўзбекистон Global Startup Ecosystem индексда ҳам катта тараққиётга эришди — 12 поғонага юқорилаб, 98-ўринни эгаллади ва дунёнинг энг яхши 100 стартап экотизимига эга мамлакатлар қаторига кирди. Шу билан бирга, мамлакат яна қуйидаги рейтингларда ҳам юқори кўрсаткичларга эришди: Паспортлар индексида — 65-ўрин (3 поғонага юқори), Статистик самарадорлик индексда — 62-ўрин (17 поғонага), Ҳукуматларнинг сунъий интеллектга тайёрлиги бўйича — 70-ўрин (17 поғонага), ҳамда Логистика самарадорлиги индексда — 88-ўрин (11 поғонага). Парламентдаги аёллар улуши бўйича ҳам Ўзбекистон 13 поғонага юқорилаб, 38-ўринни эгаллади. Бу эса мамлакатда тенглик ва инклюзивлик сари қадам ташланаётганини кўрсатади.

Теглар

Мавзуга оид