Uptober: Нимага октябр ойи Bitcoin учун энг яхши ой ҳисобланади?

12:30 | 3 дақиқада ўқилади.

Криптовалюта ҳамжамиятида аллақачон анъанага айланган бир тушунча бор — «Uptober». Бу атама инглизча «Up» (ўсиш) ва «October» (октябр) сўзларидан ҳосил бўлиб, Bitcoin ҳамда бошқа крипто-активларнинг тарихан айнан октябр ойида кучли ўсиш кўрсатишига асосланади.

Bitcoin

Сўнгги 10 йил ичида Bitcoin’нинг октябр ойидаги ўртача даромадлилиги +21,6 фоиз бўлган. Фақатгина бир марта — 2018 йилда бу ой салбий натижа билан якунланган. Қолган барча йилларда эса BTC ижобий динамикани қайд этиб, кўплаб инвесторлар учун муҳим даврга айланган.

Молиявий компания Matrixport ўз ҳисоботида, агар Bitcoin курси 108 минг доллардан юқори сақланиб қолса, бозор «Distorted trends» (бузоқ трендлари — яъни ўсиш тенденцияси)ни давом эттириши мумкинлигини таъкидламоқда. Шу билан бирга, CryptoQuant янада оптимистик қараш билдирди, уларнинг прогнозига кўра, 2025 йилнинг IV чорагида BTC 160 минг – 200 минг доллар диапазонигача кўтарилиши мумкин.

«Uptober» нафақат Bitcoin’га, балки бошқа крипто-активларга ҳам таъсир қилмоқда. Октябрнинг дастлабки кунларидан бошлаб алткоинлар бозорида сезиларли ўсиш бўлди. Айниқса, privacy-токенлар сегментида деярли барча лойиҳалар кескин нарх ошишини кўрсатди. Бу эса инвесторларнинг криптобозорига қизиқиши ортиб бораётганидан далолат беради.

«Uptober» феномени криптобозорда аллақачон кучли психологик омилга айланган. Инвесторлар ва трейдерлар октябр ойини ижобий кутишмоқда, бу эса бозорда қўшимча талаб яратади. Шундай бўлса-да, крипто-активлар юқори волатиллик (нархларнинг жуда тез-тез ва кескин ўзгариш)га эга бўлиб қолмоқда ва бу жараёнда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш муҳим.