Трамп ҲАМАСга дўзах билан таҳдид қилди

20:40 | 2 дақиқада ўқилади.

«Агар ҲАМАС бу охирги имкониятни қабул қилмаса, ҳеч ким кўрмаган жаҳаннам бошланади»? – деди у.

Trump

АҚШ президенти Доналд Трамп Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Америка томони таклиф этган келишув шартларига Шимолий Америка шарқий вақти билан 5 октябр куни соат 18:00 гача (6 октябр куни Боку вақти билан соат 02:00) рози бўлиши кераклигини маълум қилди.

«ҲАМАС билан келишувга 5 октябр куни Вашингтон вақти билан кечки соат 6 гача эришилиши шарт. Барча давлатлар келишувни имзоладилар! Агар ҲАМАС бу охирги имкониятни қабул қилмаса, ҳеч ким кўрмаган жаҳаннам бошланади», – дея Трамп Truth Social’да ёзиб қолдирган.

Илгари Оқ уй Ғазодаги можарони ҳал этиш режасини эълон қилган эди. Режа жанговар ҳаракатларни бутунлай тўхтатишни, шунингдек, Фаластиннинг радикал ҲАМАС ҳаракати томонидан ушлаб турилган гаровдагиларни 72 соат ичида озод этишни назарда тутади. Бундан ташқари, ҳужжатда ўтиш даври учун секторни ташқи бошқарувга топшириш таклиф этилмоқда. Шу билан бирга, анклавда истиқомат қилувчи аҳолига ҳам чиқиб кетиш, ҳам қайтиб келиш имконияти берилади.