Хабар қилинишича, ушбу сўзлар бўлган электрон мактублар Microsoft томонидан ходимларга билдирилмасдан филтрланаётгани ҳақида «Azure for Apartheid» фаоллар гуруҳи маълум қилган. Компания бундай айбловларга жавобан, Ғазодаги тинч аҳолига зарар етказилмаганини кўрсатувчи ички текширув ўтказилганини айтган, бироқ бу ҳисобот ошкор этилмаслигини маълум қилган.
Ҳозирга келиб, Microsoft’даги бир қанча ходимлар Исроил билан ҳамкорликка қарши чиқиб, ишдан бўшашни афзал кўрмоқда. Бундан ташқари, компаниянинг хавфсизлик соҳасидаги давлат шартномаларига муносабат билдирган бошқа технологик компаниялар ичида ҳам танқидлар кучаймоқда.
Ички ҳужжатларга кўра, Microsoft 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумлардан сўнг мудофаа харажатлари ошиб боришини олдиндан башорат қилиб, Исроил армиясига хизмат кўрсатишга киришган. Кўп ўтмай, Исроил компаниянинг 500 та йирик мижозлари сафига кирган.