Адлия вазирлиги маълум қилишича, Муминовнинг «Қўшни қиз» ва «Мен турганда» номли шеърларини ижрочи Миржалол Нематов муаллиф рухсатисиз қўллагани аниқланган. Бу ҳолат юзасидан Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти аъзоси бўлган шоир томонидан вазирликка расмий мурожаат қилинган.
Адлия вазирлиги ўтказган ўрганиш натижасида хонанда муаллифлик ҳуқуқини бузгани тасдиқланиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹-моддаси бўйича иш қўзғатилиб, материаллар судга юборилган.
Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди қарорiga кўра, Миржалол Нематов айбдор деб топилиб, 177¹-модданинг биринчи қисми асосида жарима жазосига тортилган.
Адлия вазирлиги таъкидлашича, сўнгги вақтларда муаллифлик ҳуқуқи объектларидан, хусусан, мусиқий асарлар ва шеърлардан рухсатсиз фойдаланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда ва бундай ҳуқуқбузарликларга нисбатан қонун доирасида қаттиқ чоралар кўрилади.
Аввалроқ Шоир Шамсиддин Садоийнинг муаллифлик ҳуқуқи бузилгани аниқланган. Суд қарори билан хонанда Ботир Қодировни 132 млн сўм миқдорида моддий ва маънавий зарар тўлашга мажбур қилинди, шунингдек, у айрим қўшиқлардан фойдаланиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлган.