Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат жорий йил январ–август ойларида 170 дан ортиқ давлатдан товар ва хизматлар импорт қилган. Асосий савдо шериклари орасида Хитой ва Россия етакчилик қилмоқда.
Хитойдан импорт ҳажми 8,5 млрд долларга етган бўлса, Россиядан 5,4 млрд долларлик маҳсулот киритилган. Кейинги ўринларда Қозоғистон (2,1 млрд), Туркия (1,2 млрд) ва Корея Республикаси (1,1 млрд) жой олган.
Шунингдек, Германиядан 774 млн, Ҳиндистондан 734,3 млн, Туркманистондан 581,6 млн, Беларусдан 478,5 млн ва АҚШдан 416,3 млн долларлик импорт амалга оширилган.
Қолган давлатлар ҳиссаси эса жами 7,2 млрд долларни ташкил этган. Умуман олганда, маълумотлар Ўзбекистон ташқи савдосидаги фаол импорт жараёнлари ҳажми ошиб бораётганини кўрсатади.
Аввалроқ жорий йилинг 8 ойида Ўзбекистонга картошка импортида Покистон етакчилик қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.