Қорақалпоғистонда йўловчи поезд юк машинаси билан тўқнашди

21:40 | 3 дақиқада ўқилади.

Поездда 216 нафар йўловчи бўлган. Юк машинаси ҳайдовчиси шифохонага жўнатилган.

Poyezd

Қорақалпоғистонда йўловчи поезд юк машинаси билан тўқнашди. Ҳолат юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 6 октябр куни соат 15:31 да Тўрткўл ва Элликқалъа станциялари ўртасидаги 531-километрда жойлашган қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида содир бўлган. «Қўнғирот ‒ Андижон» йўналишидаги 128-сонли йўловчи поезди «КамАЗ» русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Юк машинаси темирйўл кесишма сигнал белгиларига қарамасдан ҳаракатланган.

Машина ҳайдовчиси шифохонага жўнатилган. Йўловчи поездида 216 нафар йўловчи бўлиб, уларнинг соғлиғига зарар етмаган. Тепловоз поездни олиб кетолмаслиги сабабли ЎзТE16М2 русумли 025 сонли тепловоз соат 16:15 да воқеа жойига жўнатилган.

Қайд этилишича, ҳодиса жойига тегишли раҳбарлар ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари етиб борган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Тэглар: Қорақалпоғистон, поезд, йўловчи, тўқнашув, темир йўл, транспорт
SEO title: Қорақалпоғистонда поезд юк машинаси билан тўқнашди, 216 йўловчи жароҳатсиз
Meta description: Қорақалпоғистонда “Қўнғирот – Андижон” йўналишидаги йўловчи поезди “КамАЗ” юк машинаси билан тўқнашди. 216 йўловчи соғлом ҳолда эвакуация қилинди, ҳайдовчи шифохонага жўнатилди.