Макроиқтисодий ва минтақавий тадқиқотлар институтининг сентябр ойи таҳлилига кўра, АҚШ долларининг сўмга нисбатан арзонлашиши ва талабнинг ортиши Тошкентда уй-жой ижараси нархларининг кўтарилишига сабаб бўлди.
Мутахассислар таъкидлашича, сўмнинг мустаҳкамланиши натижасида айниқса, долларда ифодаланган ижара нархлари орта бошлаган. Шу билан бирга, лизинг берувчиларнинг бозордаги кутилмалар ва талаб ўсиши фонида нархларни ошириши ижара бозорида қўшимча босим яратган.
Сентябр ойида таъмирланган уйлар учун ўртача ижара нархи
1 хонали уй 16 долларга қимматлади – ойига (318 доллардан → 334 долларга)
2 хонали уй 18 долларга қимматлади – ойига (394 доллардан → 412 долларга)
3 хонали уй 20 долларга қимматлади – ойига (477 доллардан → 502 долларга)
4 хонали уй 19 долларга қимматлади – ойига (537 доллардан → 556 долларга)
Энг арзон ижара нархлари Сергели ва Учтепа туманларида қайд этилган.
Сергили туманида:
1 хонали уй — 293 доллар;
2 хонали уй — 365 доллар;
3 хонали уй — 412 доллар;
4 хонали уй — 474 доллардан ижарага берилади.
Учтепада туманида
1 хонали уй — 316 доллар;
2 хонали уй — 381 доллар;
3 хонали уй — 432 доллар;
4 хонали уй — 400 доллардан ижарага берилади.
Энг қиммат уйлар Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида жойлашган.
Шайхонтоҳур туманида
1 хонали уй — 354 доллар;
2 хонали уй — 472 доллар;
3 хонали уй — 604 доллар;
4 хонали уй — 612 доллардан ижарага берилади.
Яккасарой туманида
1 хонали уй — 402 доллар;
2 хонали уй — 506 доллар;
3 хонали уй — 660 доллар;
4 хонали уй — 800 доллардан ижарага берилади.
Тўлиқ таъмирланган уйлар сегментида ҳам нархлар кескин ошган.
1 хонали уй 22 долларга қимматлади – ойига (413 доллардан → 435 долларга)
2 хонали уй 34 долларга қимматлади – ойига (580 доллардан → 614 долларга)
3 хонали уй 50 долларга қимматлади – ойига (824 доллардан → 874 долларга)
4 хонали уй 16 долларга қимматлади – ойига (1185 доллардан → 1201 долларга)
Энг арзон ижара нархлари Сергели ва Учтепа туманларида қайд этилган.
Сергили туманида:
1 хонали уй — 318 доллар;
2 хонали уй — 419 доллар;
3 хонали уй — 497 доллар;
4 хонали уй — 588 доллардан ижарага берилади.
Учтепада туманида
1 хонали уй — 355 доллар;
2 хонали уй — 464 доллар;
3 хонали уй — 535 доллар;
4 хонали уй — 550 доллардан ижарага берилади.
Энг қиммат уйлар Миробод ва Шайхонтоҳур туманларида жойлашган.
Миробод туманида
1 хонали уй — 479 доллар;
2 хонали уй — 762 доллар;
3 хонали уй — 1075 доллар;
4 хонали уй — 1462 доллардан ижарага берилади.
Шайхонтоҳур туманида
1 хонали уй — 535 доллар;
2 хонали уй — 746 доллар;
3 хонали уй — 1094 доллар;
4 хонали уй — 1369 доллардан ижарага берилади.
Эслатиб ўтамиз, 7 сентябр куни доллар курси 12 022,90 сўмгача пасайган — бу 2023 йил августидан бери кузатилмаган даража ҳисобланади. Йил бошидан буён сўм 882 сўмгача мустаҳкамланди, бу эса ички валюта барқарорлиги ижара бозоридаги нарх ўзгаришларига таъсир қилган асосий омиллардан бири бўлди.